Яшириш “яшил йўлак”да иш бермади

Жамият

image

Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларини Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилишига қарши тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, “Қарши аэропорт” чегара божхона постида “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган фуқаро Ж.Д. нинг қўл юклари белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки савол-жавоб давомида маълум қилинмаган умумий қиймати 5,3 миллион сўмлик 72 дона атир-упа товарларини мамлакатимизга олиб кираётганлиги аниқланди.

Шунингдек, “Қарши-Керки” чегара божхона пости орқали ҳаракатланган фуқаро Р.М. томонидан ҳам меъёридан ортиқча бўлган 64 дона турли номдаги атирларни олиб киришга бўлган уриниш ўз вақтида фош бўлди.

Ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона атир

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг