“Яшил” тоифага кирувчи Ғузорда бозор карантинга ёпилди
Жамият
−
02 Июнь 2020
8608Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги бозор карантинга ёпилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев “Бир ҳудудда бир кун" лойиҳаси доирасида Ғузорга ташрифи давомида тумандаги “Карвон” бозорининг карантин қоидаларига амал қилмай ишлаётганлигига гувоҳ бўлган.
“Бу бозор вирус учун тайёр ўчоқку. Бозорнинг 9 та кириш жойи бор, қани санитария, профилактик тадбирлар йўқ. Бозор тезкор дезинфекция ишларини амалга ошириш учун карантинга ёпилади. Ушбу масалада Президент Шавкат Мирзиёев ҳам алоҳида тўхталиб, “Темир интизом ва юксак масъулият билан кечаю кундуз иш давом этиши керак”, дея таъкидлаган эдилар”, деди вилоят раҳбари Зойир Мирзаев.
Маълумот учун, “Карвон” бозори вилоятда карантинга ёпилган еттинчи бозор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти ҳозирда "яшил" тоифага киритилган. Вилоят биринчилардан бўлиб, коронавирусдан ҳоли бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь