Яшил, сариқ, қизил... Карантин мажмуасида сақлаш бўйича янги низом қабул қилинди

Жамият

image
Коронавирусга чалинганлар фақат карантин зонасида аниқланмоқдами?  north_east

Коронавирусга чалинганлар фақат карантин зонасида аниқланмоқдами? 

Тожикистонда коронавирус аниқлангани ҳақида маълумот пайдо бўлди north_east

Тожикистонда коронавирус аниқлангани ҳақида маълумот пайдо бўлди

Дубайда коронавирусга қарши кураш якунланиши отлар паради билан нишонланди north_east

Дубайда коронавирусга қарши кураш якунланиши отлар паради билан нишонланди

Жорий йилнинг 25 апрель куни Вазирлар маҳкамасининг коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуада эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш вақтинчалик тартиби тўғрисидаги қабул қилинди.

Ушбу низомда кўра, чегара божхона постларидан ўтаётган йўловчилар дастлаб санитария-карантин пунктларида тиббий-санитария кўригидан ўтказилди. Шундан сўнг чегара ва божхона хизматлари назоратидан ўтказилади. Сўнгра уларнинг рўйхати шакллантирилади ва электрон алоқа воситалари орқали марказга юборилади.

Марказ чегарадан ўтаётган шахслар рўйхати асосида карантинга олинадиган шахсларни жойлаштириш учун карантин мажмуасида уларнинг сонига мувофиқ тегишли хоналар ажратилишини таъминлайди. Карантинга олинадиган шахслар ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ходимлари кузатуви ва назорати остида карантин мажмуасига олиб борилади.

Карантинга олинган шахслар карантин мажмуасига боришдан бўйин товласа эпидемияга қарши кураш қоидасини бузган ҳисобланади ва марказларга мажбурий тарзда олиб борилади.

Коронавирус инфекцияси билан касалланган шахс аниқланганда ички ишлар органлари ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ходимлари томонидан дарҳол коронавирус инфекцияси аниқланган шахс билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати шакллантирилади.

Бунда, коронавирус инфекцияси аниқланган шахс билан мулоқотда бўлганлар коронавирус инфекциясини юқтириш хавфи даражасига қараб Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган мезонлар асосида коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда ва мулоқотда бўлган шахсларга ажратилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази шу вақтнинг ўзида коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда бўлганларнинг рўйхатини электрон алоқа воситалари орқали тегишли ҳудуддаги маҳаллий давлат ҳокимияти органи, соғлиқни сақлаш органига ҳамда марказга юборади.

Ички ишлар органи томонидан коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан мулоқотда бўлган шахслар рўйхати тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (ИИОФМБ бўлимлари)га юборилади. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) дарҳол ўзларига тегишли ҳудудда яшайдиган коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда бўлганларнинг рўйхатида кўрсатилган шахсларни уй шароитида “ўзини-ўзи яккалаш”ини таъминлайди.

Марказ коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда бўлганларнинг рўйхати асосида карантинга олинадиган шахсларни жойлаштириш учун карантин мажмуасида уларнинг сонига мувофиқ тегишли хоналар ажратилишини таъминлайди.

Шунингдек, низомда таъкидланишича карантин мажмуаси ҳудуди яшил, сариқ ва қизил зоналарга ажратилади.

Бунда, яшил зонага тиббиёт ва хизмат кўрсатувчи ходимлар, назорат органларининг ходимлари, шунингдек карантин мажмуасининг ёрдамчи бўлимлари ходимлари ва карантин мажмуаси маъмуриятининг рухсати бўлган бошқа шахслар жойлаштирилади. Қизил зонага эса карантинга олинган шахслар жойлаштирилади. Сариқ зона қизил зонадан яшил зонага ёки яшил зонадан қизил зонага ўтиш учун уларнинг оралиғида жойлаштириладиган ҳамда у ерда бўлган шахсларнинг кийиниши, ювиниши ва кийимларини зарарсизлантиришга мўлжалланган хоналар ҳисобланади.

Карантинга олинган шахслар карантин мажмуасида сақланиш муддати 14 кун ҳисобланади. Ушбу муддат давомида ёки карантинга олинган шахснинг соғлиғи ҳолатига кўра соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгилаб берилган муддат давомида сақланади.

Карантинга жойлаштирилган шахсларга тегишли бўлган мобиль телефон, аудио ва видео воситалар, кредит карталар ҳамда бошқа ахборот ташувчи буюмлар вақтинча олиб қўйилади. Ушбу буюмлар рўйхати икки нусхада тайёрланади. Карантин мажмуасида товар-моддий заҳираларини қабул қилиш, сақлаш ва топшириш учун жавобгарлик марказ директорининг буйруғи билан тайинланган моддий жавобгар шахсларга юклатилади.

Карантинга олинган шахслар ташқаридан ҳар қандай кўринишдаги почта жўнатмалари, посилка ва бандероллар қабул қилиши тақиқланади, бундан қуйидаги жўнатмалар мустасно:

- сурункали касалликка чалинган карантинга олинган шахслар учун дори-дармон воситлари;

- даволовчи шифокор тавсиясига кўра махсус парҳез маҳсулотлари;

- болаларга мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарур гигиена маҳсулотлари;

- қўшимча гигиена воситалари, кийим-кечаклар ва адабиётлар.

Карантин мажмуасида коронавирус инфекцияси клиник белгилари кузатилган шахс аниқланганда, у дарҳол карантин мажмуасининг алоҳида хонасига (изоляторга) кўчирилади ва уни 6 соат ичида тегишли касалхонага (госпитал, провизор госпитал) юбориш чоралари кўрилади. Бу шахслар билан мулоқотда бўлганлар эса лаборатория таҳлили натижалари олингунга қадар, ўз хоналарида изоляция қилинади.

Карантин мажмуасига жойлаштирилган шахсларни карантин мажмуасидан чиқаришда қуйидагилар инобатга олинади:

- тана ҳарорати карантин муддатининг охирги 3 куни давомида меъёрдалиги;

- нафас олиш белгиларининг яхшилиги;

- касалликнинг бошқа белгилари мавжуд эмаслиги;

- карантин муддатида жами уч маротаба полимеразия занжирли реакция (ПЗР) таҳлили ўрганишда манфий натижа чиққанлиги.

Карантин мажмуасидан чиқарилаётган шахсларнинг вақтинчалик олиб қўйилган буюмлари ички ишлар органлари ходимлари томонидан уларнинг ўзларига ёки уларнинг яқин қариндошлари ёхуд қонуний вакилларига карантин муддати тугаганидан кейин қайтариб берилади.

Карантин мажмуаси томонидан карантиндан чиққан шахслар ҳақида уларнинг яшаш жойларидаги поликлиникаларга ахборот берилади. Карантинга олинган шахслар устидан кейинги 10 кун давомида яшаш жойидаги поликлиника шифокори томонидан телефон орқали кузатув ўрнатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Карантин Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг