Тожикистонда коронавирус аниқлангани ҳақида маълумот пайдо бўлди

Олам 23664
image

Тожикистон ҳукумати яқин орада мамлакатда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида хабар беради. Бир қатор Тожикистон вилоятларида карантин жорий этилади. Бу ҳақда “Интерфакс“ нашри Қирғизистон ҳукумати аппаратидаги манбага асосланиб хабар берди.

“Тожикистон ҳукумати яқин орада мамлакатда юзага келган оғир эпидемиологик вазиятни ва коронавирус мавжудлигини тан олади, шунингдек республиканинг айрим ҳудудларида карантин чораларини кўради“, дейилади хабарда.

Шунингдек, мамлакатда бир қанча одамлар карантинга олингани айтилмоқда. Улар орасида мансабдор шахслар ҳам борлиги маълум қилинди.

“Тожикистонда 60 дан ортиқ одам карантинга олинди, улар орасида пойтахт мактаблари ўқитувчилари, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий банк ходимлари бор эди. Ўтган ҳафта ҳукмрон Тожикистон Халқ Демократик партияси раисининг ўринбосари Хайринисо Юсуфий карантинга олинган эди“, дейилади хабарда.

Кеча, 26 апрель куни, Тожикистоннинг COVID-19 профилактикаси бўйича коронавирус хавфи туфайли, мактабгача таълим муассасаларида, ўрта мактабларда, бошланғич касб-ҳунар таълими муассасаларида ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида 27 апрелдан 10 майгача икки ҳафталик таътилни эълон қилинди.

“Қарор жамоат саломатлиги ва аҳоли, айниқса болалар ва ўспиринларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди“, дейилади Республика Таълим ва фан вазирлиги матбуот марказида.

Бундан ташқари, штаб-квартиранинг қарори билан дунёдаги оғир иқтисодий ва ижтимоий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, озиқ-овқат хавфсизлигини кучайтириш ва ички озиқ-овқат бозорини зарур маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида буғдой, гуруч ва бошқа турдаги дон ва дуккакли экинларни ҳамда ясмиқ, нўхат, мош, ловия, тухум, картошка, шунингдек барча турдаги гўшт маҳсулотларини экспорт қилиш тақиқланди.

Расмий маълумотларга кўра, Тожикистонда COVID-19 коронавируси билан касалланишнинг тасдиқланган ҳолатлари йўқ. Бироқ, оммавий ахборот воситалари ва Республика жамоатчилиги пневмония ва юрак хасталиклари билан оғриган беморларнинг сўнгги кунларда ўлим ҳоллари кўпайиши тўғрисидаги хабарлардан хавотирда. Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ўлимлар коронавирус билан боғлиқ эмаслигини айтмоқда.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 584
Рейтинг: 2.9
t
×