Коронавирусга чалинганлар фақат карантин зонасида аниқланмоқдами? 

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар карантин зонасидан ташқарида ҳам аниқланмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов онлайн брифингда маълум қилди. 

Коронавирус инфекцияси карантин зонасидан ташқарида, яъни оддий аҳоли ўртасида ҳам аниқланмоқдами дея савол берилган.

“Ҳа, афсуски, ушбу касаллик аҳоли орасида ҳам оз бўлса-да, учраб турибди. Аммо улар ҳам касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлган ёки касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар билан мулоқотда бўлган”, дея жавоб қайтарди масъул шахс.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача коронавирус инфекцияси юқтирганлар 1887 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг 789 нафари соғайди, беморларнинг 8 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус

Баҳолаганлар

644

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг