Ярим тунда синглиси бегона машинадан тушганини кўрган фуқаро ҳайдовчини ўлдириб қўйди

3-саҳифа 22471
image

Жорий йилнинг 15 февраль куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида ярим тунда синглисини бегона машинадан тушганини кўрган фуқаро ҳайдовчининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Ҳодиса юз берган кун соат 03:30 ларда 30 ёшли Давлатёр Д. “Гулистон” МФЙ ҳудудида синглиси Damas русумли автомашинадан тушиб қолганлигини кўрган. Сўнг Давлатёр Д. уларнинг ёнига бориб ҳайдовчи 36 ёшли Хурсандбек Қ. билан жанжаллашиб, ёғоч бўлаги билан унинг бош қисмига уриб тан жароҳати етказган. Натижада Хурсандбек Қ. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Давлатёр Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1226
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×