“Ярим ҳомиладорлик” концепция эмас – Макрон Британия ташқи сиёсатига “тош отди”
Олам
−
31 Январь 2021
5989Франция Президенти Эммануэль Макрон Буюк Британия Ҳукуматини яқин иттифоқчи борасида бир тўхтамга келишга чақирди. Французлар етакчиси қироллик бир вақтнинг ўзида ҳам АҚШ, ҳам Европа Иттифоқи билан яқин муносабатда бўлолмаслигини таъкидлаган.
“Британия бир моделни танлаши керак. Агар у бутунлай трансатлантик сиёсатни танласа, биз (Европа Иттифоқи) га изоҳ бериши керак, негаки, қоидалар ва бозорларнинг очиқлиги борасида қарама-қаршилик юзага келади”, деган Макрон.
Шу билан бирга, Президент “ярим ҳомиладор” бўлишга уриниш амалга ошмас концепция эканини таъкидлаган.
“Мен умумий амбициялар ва умумий тақдир тарафдориман. Умид қиламанки, Борис Жонсон (Британия Бош вазири) ҳам шундай фикрда. Биз иттифоқдош бўлиб қоламиз. Тарих ва география ўзгармайди, негаки британ халқининг тақдири бизникидан фарқ қилади деб ўйламайман”, деган Макрон.
Франция етакчиси кўпинча Англия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги фарқлар учун адолатсиз равишда айбланадиган шахсга айланганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Brexit бўйича ўтиш даврини жорий йилнинг 1 январида савдо ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кириши билан якунлади. Буюк Британия 47 йиллик ташкилот аъзлиги ва Brexit бўйича референдумдан 4,5 йил ўтиб ЕИни тарк этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь