Буюк Британия ва ЕИ Brexit бўйича келишувга эришди
Жамият
−
24 Декабрь 2020
4470Буюк Британия Европа Иттифоқи билан Brexit`дан кейинги муносабатлар ва эркин савдо бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Британия Бош вазири Борис Жонсон маълум қилди.
“Келишувга эришилди”, деган Буюк Британия Ҳукумати раҳбари. У Twitter`даги постига қўлларини баланд кўтариб ўтиргани акс этган суратни жойлаган.
Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳам ЕИ ва Британия Бирлашган Қиролликнинг ҳамжамиятдан чиқиш жараёни тугагандан кейинги шериклик тўғрисида келишувга эришганини эълон қилди.
“Келишувга эришилди. Бу [Буюк Британия ва Европа Иттифоқи ўртасида] асосий алоқаларни тўхтатишга йўл қўймайди. У умумий бозордан фойдаланишга тенг ҳуқуқ беради ва балиқчилик учун мувозанатли шароитни таъминлайди. Бу келишув курашиш учун арзийди. Энди Буюк Британия билан адолатли келишувга эгамиз. Бу Европа Иттифоқи манфаатларини ҳимоя қилади, адолатли рақобатни кафолатлайди ва балиқчиларимиз учун башорат қилишни таъминлайди”, дея қўшимча қилган у.
Даунинг-стритда таъкидланишича, Британия келишув доирасида чегара, савдо, суд тизими ва балиқ овланувчи сув ҳудудлари устидан назоратни ўзига қайтарди.
2020 йил охирида Brexit бўйича ўтиш даври ўз ниҳоясига етади ва Британия 2021 йил 1 январда Европа иттифоқидан чиқиш жараёнини якунлайди.
LiveБарчаси