Франциялик сиёсатчи Буюк Британияга уруш билан таҳдид қилди
Олам
−
19 Декабрь 2020
8325Франциянинг Булонь-сюр-Мер шаҳри мэри Фредерик Кувилье Буюк Британияга Европа Иттифоқи билан боғлиқ балиқчилик можароси сабаб “Фолкленд уруши” билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “Express” нашри хабар берди.
Брюссель Brexit бўйича келишувдан сўнг ўз балиқчилик кемаларининг Британия сувларида ҳаракатланиш ҳуқуқини сақлаб қолмоқчи. Аммо расмий Лондон ушбу ҳудудлар устидан ўз суверенитетини сақлаб қолишни мақсад қилган.
Буюк Британия ЕИ билан келишувга эришилмаса, ўзининг балиқчилик сувларини ҳимоя қилиш учун тўртта ҳарбий кемасини юбормоқчи.
Булонь-сюр-Мер шаҳри мэри Фредерик Кувилье Лондоннинг позициясига ўз муносабатини билдириб, можаро келиб чиқиши хавфи борлигидан огоҳлантирди.
“Сиз ҳақиқатан ҳам шундоққина остонангизда Фолкленд урушини хоҳлайсизми? Ҳарбий кемалар ҳақида гапириш, Ла-Манш бўғозининг иккала томонидаги Жино эгосига таъсир қилиши мумкин, аммо келишувга эришишга ёрдам бермайди”, деган у.
Кувильенинг фикрича, қироллик флоти Ла-Маншда чўкаётган мигрантларга ёрдам бериши керак.
LiveБарчаси