Японларда ўқитувчилар байрами йўқ, аммо...

Бу қизиқ

image

1 октябрь – Ўзбекистонда ўқитувчи ва мураббийлар куни. Шу кунда ўқитувчиларга ҳурмат ва эҳтиром юзасидан мамлакат бўйлаб дам олиш куни эълон қилинган. Шу кунда ўқитувчиларга одатдагидан кўпроқ эътибор қаратилади.

Дунёнинг энг ривожланган, илм-фан мислсиз даражада тараққий этган мамлакати Японияда устозлар байрами йўқ. Японлар мураббийлар кунини алоҳида бир кунда нишонламайди, деб ёзади Facebook фойдаланувчиларидан бири.

“Бир куни мен япониялик ҳамкасбим Ямамотадан бу ерда ўқитувчилар байрами қачон ва қандай нишонланишини сўрадим. У менинг саволимдан таажжубланганча “Бизда ҳеч қандай ўқитувчилар байрами йўқ”, деб жавоб берди.

Менда бир савол пайдо бўлди: Иқтисодиёт, фан ва техника ривожланган мамлакатда нега ўқитувчига унинг меҳнатига ҳурматсиз қарайдилар?

Ишдан кейин Ямамота уйига меҳмонга таклиф қилди. У мактабдан узоқда яшагани учун биз метрода кетдик. Кечки “час пик”да метро вагонлари тўла эди.

Мен ҳам сиқилиб, тутқичдан ушлаб кетаётгандим. Кутилмаганда, ёнимда ўтирган қари эркак менга жой берди. Қария томонидан кўрсатилган бундай ҳурматни тушунмай, унинг таклифини қабул қилмадим. Бироқ у қатъий туриб олгани учун ўтиришга мажбур бўлдим. Метродан чиққач, Ямамотадан оқсоқолнинг ҳаракати учун изоҳ сўрадим. Ямамота кулиб, менинг ўқитувчилик нишонимни кўрсатиб, деди:

– Бу қария сенинг ўқитувчилик белгингни кўриб қолди ва ҳурмат юзасидан сенга жой берди.

Ямамотанинг уйига биринчи марта меҳмонга кетаётганим учун қуруқ қўл билан бориш ноқулай бўлди ва совға олишга қарор қилдим. Ямамотага ниятимни айтдим. У мени қўллаб-қувватлади ва яқин орада ўқитувчилар учун дўкон борлигини, у ердан имтиёзли нархларда нарса сотиб олиш мумкинлигини айтди.

Мен яна ўз ҳиссиётимни тутиб туролмай сўрадим:

– Имтиёзлар фақатгина ўқитувчилар учунми?

Ямамота менинг сўзларимни тасдиқлаб, деди:

– Японияда ўқитувчи – энг ҳурматли касб, энг ҳурматли киши. Япон тадбиркорлари дўконига ўқитувчи кирса, жуда хурсанд бўлади, буни ўзи учун катта шараф деб билади.

Японияда бўлган вақтимда японлар ўқитувчиларни чексиз ҳурмат қилишига бир неча марта гувоҳ бўлдим. Метрода улар учун алоҳида жойлар бор, улар учун алоҳида дўконлар очилган, ўқитувчилар ҳар қандай транспорт воситасига чипта олиш учун навбатда турмайди. Шундай экан япон ўқитувчиларига бир кунни байрам қилишнинг нима кераги бор, қачонки уларнинг ҳар куни байрам бўлса”, деб ҳикоясини якунлаган асли касби ўқитувчилик бўлган фойдаланувчи.


Мақола муаллифи

Теглар

ўқитувчи Япония

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг