Япониянинг давлат қарзи рекорд даражага етди

Олам

image

Япониянинг давлат қарзи мамлакат тарихидаги энг юқори даражага етди ва 1300 триллион иенадан ошди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, 2024 йил охирига келиб, давлат қарзи 1317,64 триллион иенага (тахминан 8,7 триллион доллар) ўсган. Бу ўтган йилга нисбатан 31,8 триллионга (205 миллиард доллардан ортиқ) кўп дегани.

Япония Молия вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатнинг давлат қарзи мамлакат ялпи ички маҳсулотидан икки баравар кўпроқ ошган. Шу билан бирга, жорий йилда (2024 йил апрелидан 2025 йил мартигача) Япония бюджети тақчиллиги 34,95 триллион иенани (230 миллиард доллар) ташкил этган. 

“Kyodo” нашрининг ёзишича, Япониянинг амалдаги ҳукумати қарзни қисқартириши даргумон, чунки у давлат бюджетини тасдиқловчи парламент қуйи палатасида кўпчиликка эга эмас. Қайд этилишича, ҳукумат солиқларни камайтириш ва харажатларни, хусусан, таълимга харажатларни оширишни талаб қилаётган мухолифат босими остида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат қарзи 36 триллион доллардан ошиб, бир йил ичида 2,4 триллион долларга кўпайгани ҳақида хабар берилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШ давлат қарзи 36,2 триллион долларга етган. Бир йил ичида қарз 7 фоизга ёки 2,4 триллион долларга ошган. Сўнгги беш йил ичида давлат қарзи 23,1 триллион доллардан 1,6 баробар ошган бўлса, охирги ўн йил ичида икки баробарга, яъни 18,04 триллион доллардан ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

давлат қарзи Япония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг