Япониялик футболчи АПЛ жамоасига ўтди

Спорт

image

Япония терма жамоаси дарвозабони Жион Сузуки ва италиялик ҳимоячи Маттео Руггери Англиянинг “Астон Вилла” клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда Бирмингем клуби матбуот хизмати хабар берди.

Жион Сузуки Бирмингем клубига Италиянинг “Парма” жамоасидан ўтди. Аввалроқ, Парижнинг ПСЖ клуби музокараларнинг сўнгги босқичида комиссия шартлари ўзгаргани сабабли япониялик дарвозабон трансферидан воз кечган эди.

Сузуки 2024 йил ёзида Бельгиянинг “Сент-Трюйден” клубидан 7,5 миллион евро эвазига “Парма”га ўтган эди. Ўтган мавсумда япониялик дарвозабон 22 та учрашувда майдонга тушиб, 30 та гол ўтказиб юборган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

Руггери эса “Астон Вилла”га “Атлетико Мадрид”дан кўчиб ўтди. 24 ёшли ҳимоячи 2025-2026 йилги Ла Лига мавсумида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, у Чемпионлар лигасида 15 та ўйинда иштирок этиб, 3 та ассист қайд этган. Руггери 2025 йилда “Атлетико Мадрид” таркибига қўшилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг