Япониядаги зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда
Олам
−
02 Январь
7449Япониядаги кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Расмийлар жиддий зарар ва кўплаб қурбонлар ҳақида огоҳлантирмоқда – фожиа кўлами қутқарувчилар жабрланган ҳудудларга етиб боргач, баҳоланади.
Душанба куни Япониянинг марказий қисмида, Исикава префектурасидаги Ното ярим ороли яқинида 7,6 магнитудали зилзила юз берди. Кўплаб бинолар вайрон бўлган, ўн минглаб одамлар электр таъминотисиз қолган.
Япония ҳукумати маълумотларига кўра, 97 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилиш буюрилган.
Япония Бош вазири Фумио Кисиданинг айтишича, энг кўп жабр кўрган ҳудудларга олиб борувчи асосий йўллар бўрондан жиддий зарар кўрган, бу эса ҳарбийларнинг қутқарув ишларига тўсқинлик қилмоқда.
“Ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари фалокатдан зарар кўрган ҳудудларга етиб боришда кўплаб қийинчиликларга дуч келади, чунки йўллар узилиб қолган, бироқ бинолар қулашидан олдин бинолар ичида қолган одамларни имкон қадар тезроқ қутқариш керак”, дейди у.
Зилзиладан сўнг расмийлар Иcикавада цунами хавфи борлигини эълон қилди, аммо кейинчалик барча огоҳлантиришлар бекор қилинди.
Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, душанба куни эрталабдан бери Японияда турли магнитудали 155 та зилзила содир бўлди, улар орасида 7,6 магнитудали асосий силкиниш ҳам бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь