Япониядаги кимё заводида портлаш содир бўлди 

Олам

image

Япониядаги Sakai Chemical Industry кимё заводидаги портлаш ва ундан кейин содир бўлган ёнғинда камида тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда "Thomson Reuters Foundation" хабар берган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш тўғрисидаги маълумотлар қутқарувчиларга маҳаллий вақт билан соат 07:45 да етказилган. 

Одамлар Фукусима префектурасининг Иваки шаҳридаги завод ҳудудида кўтарилган тутунни пайқашган. 

Фавқулодда вазият содир бўлган жойга ўт ўчирувчилар, шунингдек, полиция ходимлари етиб келган. 

Портлаш сабаби ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган. 

Аввалроқ, Кувайт жанубида жойлашган дунёдаги энг йирик Катта Бурган нефть конида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Япония

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг