Японияда янги давр бошланди. Нарухито император бўлди

Олам 2152
image

Бугун, 22 октябрь куни Япония императори Нарухито мамлакат конституцияси ва император сулоласи қонунига мувофиқ тахтни расман эгаллади.

Янги императорнинг тахтни эгаллаш маросими Токиодаги император саройининг энг нуфузли Қарағай залида бўлиб ўтди.

Маросимда мамлакат расмийлари ва маҳаллий аҳолидан ташқари 174 мамлакатдан 400 га яқин хорижлик делегатлар иштирок этди. Маросимда жами 2 минг киши қатнашди. Япониянинг барча телеканаллари Нарухитонинг тахтга ўтириш маросимини жонли эфирга узатди.

Маълумот учун, Нарухито жорий йилнинг 30 апрель санасида отаси Акихито тахтдан воз кечганидан сўнг, унинг ўрнини эгаллаганди.

Эслатиб ўтамиз, Нарухитонинг тахтга чиқиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева иштирок этди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 75
Рейтинг: 2.9
t
×