Японияда ўзбекистонлик талаба чўкаётган ўсмирни қутқариб қолди (видео)

Олам 10589

Жорий йилнинг 21 апрель куни япон телевидениесида ўзбекистонлик талаба Элдор Ўринбоев япониялик ўсмирни чўкаётганда қутқариб қолгани ҳақида янгилик эълон қилинди.

Шу муносабат билан Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёщинори Фужияма бутун ўзбек халқига миннатдорлик билдирди.

“Мен Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси ўлароқ, Ўринбоевга ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, Гинован шаҳрида денгизда чўкиб кетаётган япон ўсмирини қутқаргани учун чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман. Ўринбоев айни вақтда Япониянинг энг жанубий қисмидаги Окинава префектурасида таҳсил оляпти. Ўзи ҳам денгизга биринчи марта тушганига қарамай, бор кучи билан сузиб бориб, одам қутқарган ушбу ўзбек ўсмирининг жасурлиги ва виждонлилиги учун яна бир бор самимий миннатдорчилигимни изҳор этишга ижозат беринг”, деган элчи Фужияма.

Таъкидланишича, Японияда ғарқ бўлаётган инсонга ёрдам беришга уринаётган шахснинг ўзи билан бахтсиз ҳодиса рўй берган ҳолатлар кўп учрайди.

“Ўринбоевнинг ҳаракати жуда қадрли ва аҳамиятли, аммо биринчи марта денгизга тушган одамнинг ўз ҳаёти учун ўта хатарли ҳам. Сизлардан эҳтиёт бўлишингизни сўраймиз”, дея кунланган элчихона хабари.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 496
Рейтинг: 3
Теглар
t
×