Японияда цунами хавфи бекор қилинди
Олам
−
02 Январь
4317Япония Миллий метеорология бошқармаси қатор зилзилалардан сўнг мамлакатнинг бутун ғарбий соҳили бўйлаб эълон қилинган цунами хавфини бекор қилди. Бу ҳақда "Kyodo" агентлиги хабар берди.
1 январь куни Японияда содир бўлган зилзилалар фонида баландлиги 5 метргача бўлган цунами хавфи эълон қилинди. Биринчи силкинишлар Исикава префектурасида соат 16:06 да қайд этилган, уларнинг магнитудаси 5,7 ва 7,6 ни ташкил қилган. Кейинчалик Исикава префектурасида яна зилзила содир бўлди. Миллий метеорология бошқармаси ушбу зилзила 4,6 магнитудани ташкил қилганини қайд этган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда юз берган кетма-кет зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 кишига етган, 50 дан ортиқ киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, зилзила Важима шаҳридан 30 километр шимоли-шарқда содир бўлган ва дастлабки чуқурлиги 16 километрни ташкил қилган.