Японияда кучли ёғингарчилик туфайли 30 мингга яқин одам эвакуация қилинади
Олам
−
21 Сентябрь
1684Япониянинг ғарбий Хонсю оролидаги Ишикава префектурасида 29 750 киши эвакуация қилиниши эълон қилинади. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳудуд хавфнинг 4-даражасида, префектура сўнгги ўн йилликлардаги энг кучли ёғингарчиликдан азият чекмоқда. Камида бир киши бедарак йўқолган. 4800 га яқин уй электр энергиясиз қолган.
Нашрнинг маҳаллий маъмуриятга таяниб хабар беришича, Вадзима ва Судзу шаҳарларида эвакуация эълон қилинган. Бу шаҳарлардаги инфратузилма 2024 йил январидаги зилзила оқибатида жиддий шикастланган эди. 21 сентябрь куни эрталаб Вадзимада 121 миллиметр ёмғир ёғди – бу 1975 йилдан бери рекорд кўрсаткич.
Ишикавада кучли ёмғир оқибатида кўча ва йўлларни сув босган, оқибатда кўплаб одамлар ёрдам сўрашга мажбур бўлган.
Одатда префектуранинг тўртинчи даражадаги огоҳлантириш даражаси имкон бўлганда эвакуация қилишни талаб қилади. Бешинчи даража ҳаётни сақлаб қолиш учун фавқулодда ва шошилинч чоралар зарурлигини англатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марокаш ва Жазоирда тошқин йигирмага яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь