Японияда кучли кўчки оқибатида 20 киши жароҳат олди (видео)

Олам 4517
image

Япониянинг Амами шаҳрида кўчки оқибатида камида 20 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, кўчки тинимсиз ёғган ёмғирлар туфайли содир бўлган, шунингдек ўнга яқин уй вайрон бўлган. Қутқарувчилар қидирув ишларини бошлаган. 

Сидзуока префектураси маъмурияти ёрдам учун Япония ўзини ўзи ҳимоя қилиш кучларига мурожаат қилган. Дарёларнинг кўтарилиши сабабли пойтахт жанубидаги Канагава префектурасида расмийлар тарихда биринчи марта таҳдиднинг энг юқори даражасини эълон қилган ва аҳолини эвакуация қилишга чақирган. 

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, уч кун ичида Сидзуокада тахминан 550 миллиметр, Канагавада эса 780 миллиметр ёғингарчилик ёғган. 

Эслатиб ўтамиз, 28 май куни Японияга тегишли “Byakko” юк кемаси ва Маршалл ороллари байроғини кўтарган “Ulsan Pioneer” танкери Япония қирғоқлари яқинида тўқнашиб кетганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×