Японияда чўкаётган ўсмирни қутқариб қолган ўзбекистонликнинг ота-онасига фахрий ёрлиқ берилди

Жамият 7259
image
-

Аввалроқ япон телевидениесида ўзбекистонлик талаба Элдор Ўринбоев япониялик ўсмирни чўкаётган пайт қутқариб қолгани ҳақида янгилик эълон қилинган эди. Талабанинг Ўзбекистонда яшаётган ота-онаси ҳам тақдирланди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, Элдор Ўринбоевнинг ота-онасига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги номидан фахрий ёрлиқ топширилган. 

Эслатиб ўтамиз, шу муносабат билан Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёщинори Фужияма бутун ўзбек халқига миннатдорлик билдирган эди.

Таъкидланишича, Японияда ғарқ бўлаётган инсонга ёрдам беришга уринаётган шахснинг ўзи билан бахтсиз ҳодиса рўй берган ҳолатлар кўп учрайди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 358
Рейтинг: 3
t
×