Японияда 50 дан ортиқ автомобиль тўқнашди. Қурбон бор (видео)
Олам
−
27 декабр 2025 4117 1 дақиқа
Японияда музлама сабабли йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Япония жамоат телевидениеси хабар берди.
Маълумотларга кўра, тезкор автомагистралда 50 дан ортиқ автомобиль тўқнашган, улардан камида 10 таси ёниб кетган. Оммавий авария оқибатида бир нафар кекса аёл вафот этган.
Яна беш киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, 21 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Расмийларга кўра, қурбонлар ва жабрланганлар сони ҳали якуний эмас, у кўпайиши мумкин.
Live
Барчаси