Япония клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказишдан бош торди

Спорт 1324
image

Япония 2021 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказишдан бош тортди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси хабар берди.

“Халқаро футбол федерацияси (FIFA) вакиллари билан ўтказилган музокаралар натижасида, янги коронавирус тарқалишининг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Японияда ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда. 

Ҳозирда FIFA томонидан Япония ўрнига мезбонлик қилувчи мамлакат эълон қилиниши кутилмоқда.

Мусобақада етти клуб иштирок этади, улар орасида Европа Чемпионлар лигаси ғолиби “Челси” (Англия), Океания минтақаси ғолиби “Окленд Сити” (Янги Зеландия) Африка Чемпионлар лигаси ғолиби “Ал-Аҳли” (Миср) жамоаси бор. Қолган 4 клуб (KONKAKAF, Осиё чемпионлар лигаси, Либертадорес кубоги ғолиби ва мезбон мамлакат чемпиони)

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳар йили ўтказилади, унда асосан қитъа чемпионатларининг олти ғолиби ва мезбон мамлакатнинг энг яхши клуби иштирок этади. Олдинги жаҳон чемпионати коронавирус пандемияси туфайли қолдирилган ва 2021 йил 4-11 февраль кунлари бўлиб ўтганди. 

Унда Германиянинг “Бавария” клуби Мексиканинг “Тигрес” жамоаси устидан ғалаба қозонган. 

Турнир 2000 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Испаниянинг “Реал” клуби мусобақада энг кўп – тўрт марта ғолиб бўлган. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида атиги 4 бор Европадан бўлмаган жамоа ғолиб бўлган: “Коринтианс” (2000, 2012), “Сан-Паулу” (2005) ва “Интернасьонал” (2006).

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 2.8
t
×