Япония КХДР яна баллистик ракета учираётганидан огоҳлантирди

Олам 5962
image

Шимолий Корея бугун, 7 май куни Япон денгизига яна бир баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати хабар берди. 

Япония патрул кемалари минтақадаги кемаларни, агар ракета парчалари аниқланса, уларга яқинлашмасликка, балки дарҳол расмийларга мурожаат қилишга чақирди. 

Япония Мудофаа вазирлиги ҳозирда Шимолий Кореянинг навбатдаги ракета учирилиши билан боғлиқ маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланмоқда. 

Йил бошидан бери Пхеньян 10 дан ортиқ ракета синовларини ўтказди, жумладан, қитъалараро баллистик ракета прототипини синовдан ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Япониянинг “Kyodo” агентлиги Вазирлар Маҳкамаси вакилига таяниб 4 май куни  Корея Халқ Демократик Республикаси Япон денгизи томон баллистик ракета учирганини хабар қилган эди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 299
Рейтинг: 2.9
t
×