КХДР Япон денгизи томон баллистик ракета учирди – ОАВ
Олам
−
04 Май 2022
7571Бугун, 4 май куни Корея Халқ Демократик Республикаси Япон денгизи томон баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Япония Вазирлар Маҳкамаси вакили маълум қилди, дея хабар беради “Kyodo” агентлиги.
Бу маълумотни шунингдек, мамлакат Мудофаа вазирлиги ва соҳил қўриқлаш хизмати ҳам тасдиқлаган.
Япон денгизи зонасидаги тижорат кемаларидан хавфсизлик чораларини кучайтириш ва ахборотларни кузатиб бориш талаб қилинган. Соҳил хавфсизлик хизмати, шунингдек, денгизда ракетанинг парчали сузиб юргани аниқланса, ҳеч қандай ҳолатда ҳам унга яқинлашмасликка чақирган.
Жанубий Кореянинг “Yonhap” агентлиги мамлакат Бош штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, КХДР расмийлари Япон денгизи томон номаълум ракета учиргани ҳақида хабар берган. Жанубий Корея ҳарбийлари нима бўлганини ўрганмоқда ва бу баллистик ракета бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Корея Халқ Демократик Республикаси жорий йилнинг 17 апрель куни Япон денгизи томон ракета учирганди.
LiveБарчаси