КХДР Япон денгизи томон иккита снаряд учирди 

Олам

image

Корея Халқ Демократик Республикаси Япон денгизи томон иккита снаряд учирди, уларнинг парвозининг максимал баландлиги 25 километрни ташкил этди. Бу ҳақда Корея Республикаси Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси маълум қилди.  

Қўмита маълумотларига кўра, Жанубий Корея ҳарбийлари кеча, 16 апрель куни тахминан соат 18:00 да (Тошкент вақти билан 14:00) КХДР томонидан Корея яриморолининг шарқий соҳилидаги Хамхин шаҳри ҳудудидан Япон денгизига қараб иккита снаряд отилганини қайд этган. 

“Жанубий Корея ҳарбий ва разведка идоралари зудлик билан вазиятни муҳокама қилди. Жанубий Корея ва АҚШ разведка идоралари чуқур таҳлил ўтказмоқда”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг шахсан ўзи янги тактик бошқариладиган қурол тизимининг муваффақиятли синовдан ўтказилишини назорат қилган. 

Қайд этилишича, Жанубий Корея Миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, Корея Халқ Демократик Республикаси жорий йилнинг 24 март куни япон денгизи томонга ракета учирганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

КХДР

Баҳолаганлар

532

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг