Япония 6G’дан фойдаланишга ўтади
Технология
−
23 Январь 2020
6047Nikkei’нинг яқинда тақдим этган ҳисоботига кўра, Япония “5G’дан сўнг” лойиҳаси устида ишламоқда. 6G технологияси 2030 йилга келиб маълумотларни узатиш тезлигини 5G’дан 10 баравар тезроқ таъминлайди. Ҳисоботда таъкидланишича, Хитой, Жанубий Корея ва Финляндия ҳам ушбу сегментда тадқиқотлар, ишланмалар ва инвестицияларни бошлашди.
Япония Ички ишлар ва алоқа вазирлиги январь ойида Токионинг Гошинжин университети мутахассислари бошчилигида ва умумий ишлар вазири Такао Санаэнинг бевосита назорати остида ҳукумат ва фуқаролик тадқиқот жамиятини тузишни режалаштирмоқда. NTT ва Toshiba’нинг вакиллари июнь ойига қадар 6G ишлаш мақсадлари ва сиёсатни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилиш учун таклиф қилинади.
Мамлакат 6G тадқиқотлари ва ишланмаларига 2,03 миллиард доллар инвестиция киритмоқда. Янги алоқанинг тезлиги ҳайратланарли - 100 Гбит/с. Фойдаланилмаган юқори частотали тўлқинлар 6Г тармоғида ишлатилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь