Япон компанияси EV Sport 01 футуристик спорткарини тақдим этди

Технология

image

Автомобиль дизайни ва технологияларига ихтисослашган AIM япон муҳандислик компанияси ўзининг биринчи тўлиқ электрлашган автомобили  EV Sport 01`ни намойиш этди. Бу ҳақда “Topspeed” нашри хабар берди.

Эътиборли жиҳати шундаки, AIM`нинг EV Sport 01 электр транспорт воситаси спорт автомобилларининг концепциясини янгилади. Дизайнер Широ Накамура томонидан ишлаб чиқилган машина қувват ва барқарорликнинг мукаммал уйғунлигини ўзида мужассам этган. 

AIM EV Sport 01 анъанавий ёниш двигателли спорт автомобиллари билан рақобатлашадиган таъсирчан ишлаш кўрсаткичларига эга. Унинг кучли электр узатгичи 3,1 сонияда 60 мил/соат тезликка эриша олади. 

“Биз бугунги спорт автомобиллари каби тезлик кўрсаткичлари ўрнига, бурилиш векторини бошқариш ва ҳайдаш жараёнидан завқланишга эътибор қаратдик”, дейди AIM вакили Юкинори Сузуки. 

Машина, шунингдек, 81 кВт/соат қувватга эга замонавий литий-ион батареялар тўплами билан жиҳозланган. Унинг салони икки йўловчига мўлжалланган. Ушбу енгил автомобилнинг оғирлиги атиги 3141 фунт ва иккита APM200 двигатели орқали бошқарилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиянинг Lilium компанияси Испания жанубида вертикал парвоз қилувчи учар таксини синовдан ўтказган эди.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

спорткар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар