Январда қанча одам автобусга пул тўламагани айтилди

Жамият

image

Жорий йилнинг январь ойида чиптасиз юрган йўловчиларга нисбатан 11 502 та баённома расмийлаштирилган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, автобусларда йўл ҳақини тўламаганларга қарши кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилган. 2026 йилнинг январь ойи мобайнида автобусларда чиптасиз юрган йўловчиларга нисбатан 11 502 та баённома расмийлаштирилган. Уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси (транспортда чиптасиз юриш) 5-қисмига асосан жарималар қўлланилган.

“Маълумки, жамоат транспорти тизимининг барқарор ишлаши бевосита йўлкира тушумларига боғлиқ. Ҳар бир йўловчининг ўз вақтида ва белгиланган тартибда йўлкира тўлаши – автобуслар мунтазамлиги, хизмат сифати ва қулайликни таъминлашга хизмат қилади”, дейилади Транспорт вазирлиги хабар берган хабарда

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Тошкент шаҳрида 2025 йилнинг бошидан сентябрь ойигача йўл ҳақини тўламаган 6 мингдан ортиқ шахс жазолангани ҳақида хабар берилганди.

Жавоҳир Алиқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

чипта автобус пул Январ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг