Янгийўлда автобус ёниб кетди

3-саҳифа

шаблон лого копия (20)
0:00
0:00
download

Кеча, 11 март куни Тошкент вилояти, Янгийўл туманида соат 17:00 ларда автобус ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар берди.

Ҳодиса “Янгийўл” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 838-километрида юз берган. Ҳайдовчи, 1957 йилда туғилган К.Т. бошқарувида бўлган Isuzu русумли автобусда ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автобус тўлиқ ёниб кетган.

Ушбу ҳодиса юзасидан Янгийўл тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин автобус

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг