Янгийўл туманида металконструкция заводи ишга туширилади

Технология

image

Ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида металлни қайта ишлаш заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасида биринчи атом электр станцияси қурилишини ўз вақтида амалга ошириш, ҳалқаро стандартлар асосида металконструкция ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ҳамда Тошкент вилоятидаги саноат зоналарида ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” ассоциацияси ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг “Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида металконструкция заводи қурилиши” лойиҳасини (бундан кейинги ўринларда –лойиҳа деб аталади) амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

Қуйидагилар лойиҳа доирасида:

таъсисчиси “Enter Engineering Pte Ltd.” (Сингапур) компанияси (бундан кейинги ўринларда – инвестор деб аталади) бўлган “Steel Structure & Solutions” масъулияти чекланган жамияти шаклида хорижий инвестициялар иштирокида корхона ташкил этилганлиги (бундан кейинги ўринларда – “Steel Structure & Solutions” МЧЖ деб аталади);

заводнинг қурилиши энергия тежайдиган ускуналардан фойдаланиш асосида буғ газларидан чиқувчи ортиқча иссиқлик ва чиқинди газларни қайтариб олиш технологиясини жорий қилган ҳолда инвестор маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

белгиланган тартибда бир ой муддатда инвестор билан ҳуқуқ ва мажбуриятларни, инвестициялар ҳажмини, яратилаётган иш ўринларининг режалаштирилган сонини, инвесторга бериладиган имтиёз ва преференцияларни, шунингдек, бошқа инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни иловага мувофиқ дастлабки техник-иқтисодий параметрларни ҳисобга олган ҳолда инвестиция шартномасини тузишни;

инвестор томонидан инвестиция шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиши таъминланади.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

“Steel Structure & Solutions” МЧЖ – буюртмачи;

“Enter Engineering Pte Ltd.” (Сингапур) компанияси – лойиҳани «калит ости» (Engineering, procurement and construction – ЕРС) шартлари асосида амалга оширувчи бош пудратчи ташкилот этиб белгилаб қуйилади.

Лойиҳа доирасида 2020 йил 1 июлигача бўлган даврда, истисно тариқасида, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни қурилиш-монтаж ишлари билан биргаликда бажаришга рухсат берилади.

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги томонидан 2019 йил 1 декабргача буюртмачига қурилаётган металконструкция заводи учун ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникациялари учун мақбул уланиш жойлари берилиши таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги ишлаб чиқилаётган ишчи ҳужжатларни экспертизадан ўтказилишини ва объектларда қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширилиши таъминланади.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Янгийўл металконструкция заводи

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг