Янгиобод туман ҳокими ўринбосари 10 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Янгиобод тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ва унинг жиноий шеригига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг май ойида Жиззах вилоятидаги қурилиш фирмаси раҳбари бўлиб ишловчи фуқаро Қ.М. Янгиобод тумани ҳокимининг в.б. ўринбосари бўлган Қ.Р. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, “Ангрен Машал Сервис” МЧЖ раҳбари У.Т.га шамол электр станциялари қуриш учун 200 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер тоифасини саноат зонасига ўтказиб, ушбу ер майдонларини унга олиб беришни ваъда қилган.

Шу тариқа, ҳоким ўринбосари тадбиркорни келгусида ушбу ер майдонига инвестиция киритиб, шамол электр станцияларини қуриши ва инвестор топиб, яхшигина даромад олиши мумкинлигини айтиб, ишонтирган.

2023 йил 8 июнь куни эса Қ.М. ва Қ.Р. тадбиркор У.Т.нинг тўлиқ ишончига кириш мақсадида Қ.Р.нинг қўл остидаги ходимлар орқали шамол электр станциялари қуриш учун ажратилиши лозим бўлган 200 гектар ер майдонини кўрсатади ва Янгиобод тумани ҳамда Жиззах вилоят ҳокимлигидаги танишларини ишга солиб, аукцион савдо орқали ушбу ер майдонини У.Т.га олиб беришларини айтади. Эвазига эса ундан 200 минг доллар талаб қилади.

2023 йилнинг 18 июнь куни Қ.М. келишилган сумманинг ярми, яъни 100 минг долларни Жиззах шаҳрида жойлашган ресторанларнинг бирида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шунингдек, жиноятни тўлиқ фош этиш мақсадида дастлабки кўрсатмалар ҳамда мавжуд далилларга асосланиб, унинг Янгиобод тумани ҳокимлигида масъул лавозимда ишловчи таниши ҳам қўлга олинган. Шу тариқа шерикларнинг қинғир режаси охирига етмай қолган. 

Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, Қ. М.га БҲМнинг 400 баравари (132 млн сўм) миқдорида жарима ва 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Қ.Р.га эса БҲМнинг 400 баравари (132 млн сўм) миқдорида жарима ва 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ҳокими ўринбосари Янгиобод туман

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг