Янгиланган Chevrolet Equinox ва Tracker нархи эълон қилинди

Технология 16875
image

Chevrolet Equinox ва Tracker моделларига шартномалар тузиш бошланди. “UZAUTO MOTORS” ушбу икки автомобилнинг янгиланган нархларини эълонқ қилди. 

Қайд этилишича, Chevrolet Equinox RS комплектацияси қуйидаги имкониятларни тақим этади:

•    Тўлиқ светодиод оптикаси;

•    Адаптив (мослашувчан) круиз-контрол;

•    Орқа тарафдаги транспорт воситаларининг ҳаракати ҳақида огоҳлантириш тизими;

•    Кўриниши чекланган жойлар мониторинги;

•    Олд ўриндиқни вентиляцияси;

•    Премиум динамик тизим;

•    Хавфсизликни таъминлаш тизими (пиёдаларни аниқлаш, тўқнашув хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантириш, йўл чизиқларини назорат қилиш ва ҳоказо).

Янгиланган Chevrolet Tracker LT ва RedLine комплектацияси эса ўзининг климат - контроли, ҳайдовчи ўриндиғида электрон бошқарув имконияти ва сунъий тери билан қопланган ўриндиқларининг мавжудлиги билан аввалги моделлардан фарқланиши айтилмоқда. 

Chevrolet Equinox (2021 йил модели)

•    бошланғич комплектация*: 260 000 000 сўм

•    RS комплектацияси: 360 000 000 сўм

Chevrolet Tracker (2021 йил модели)

•    бошланғич комплектация*: 145 130 000 сўм

•    LT комплектация: 201 740 000 сўм

•    RedLine комплектация: 208 696 000 сўм

Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1228
Рейтинг: 3.1
t
×