Янгиланган WBO рейтингида ўзбек боксчилари юқорилади
Спорт
−
16 Март
6976Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Умумий ҳисобда 6 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси рейтингга киритилди.
Янгиланган жадвалга кўра, ўтган ойда 7-поғонада бўлган Муроджон Аҳмадалиев 6-ўринга кўтарилиб олди. Eliminator жангида ғалаба қозонган Шаҳрам Ғиёсов эса яримўрта вазн тоифаси WBO рейтингида 2-ўринга юқорилади. У ўтган ойда рейтингнинг 3-поғонасидан жой олганди.
Айни пайтда ушбу вазн чемпиони америкалик Теренс Кроуфорд бўлиб турибди. Рейтингнинг биринчи поғонасида NABO камари соҳиби, америкалик Жиовани Сантильян банд этган.
Бошқа ўзбек боксчилари ўтган ой рейтингидаги ўз ўринларини сақлаб қолган.
Рейтинг:
Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): 6-ўрин;
Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) 5-ўрин;
Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) 6-ўрин;
Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) 2-ўрин;
Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) 7-ўрин;
Баҳодир Жалолов (супероғир вазн - 90,7 кг) 15-ўрин.
LiveБарчаси