Янгиланган WBA рейтингига 6 нафар ўзбекистонлик боксчи киритилди
Спорт
−
03 Январь
5286Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA)нинг январь ойи учун янгиланган рейтингидан 6 нафар ўзбек боксчиси ўрин олди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Рейтингга кўра, Муроджон Аҳмадалиев вақтинчалик чемпион сифатида қайд этилди. Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов ўз вазн тоифаларида 1-ўринни эгаллаб турибди.
Рейтингдаги ўзбек боксчилари:
Ҳасанбой Дўсматов - (минимал вазн) 1-ўрин;
Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) - вақтинчалик чемпион;
Отабек Холматов (ярим енгил вазн) - 4-ўрин ;
Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) - 1-ўрин;
Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) - 4-ўрин;
Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) - 3-ўрин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муроджон Аҳмадалиевнинг рақиби япониялик Наоуя Иноуэ ўзбекистонлик боксчи билан жангга розилик билдиргани хабар қилинганди.
LiveБарчаси