Янгиланган WBA рейтингида уч ўзбек боксчиси 1-ўринни эгаллади
Спорт
−
03 Октябрь 2024
12696Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) сентябрь ойи якунларига кўра янгиланган рейтингида 3 нафар ўзбекистонлик боксчи пешқадам бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу рейтингдан ўтган ойда бўлгани сингари 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган бўлиб, уларнинг 3 нафари ўз вазн тоифаларида 1-ўринни эгаллаб турибди. WBA расмий сайтида давлати Украина деб кўрсатилган Ботир Аҳмедов 13-ўриндан 15-поғонага пастлади.
Отабек Холматов ва Бектемир Мелиқўзиев бир ўринга кўтарилиб олган. Отабекка фаолиятидаги ягона мағлубиятни тақдим этган Раймонд Форд аксинча, 5-ўринга тушди.
Рейтингдаги ўзбек боксчилари:
- Ҳасанбой Дўсматов - (минимал вазн) 1-ўрин (ўтган ойда ҳам 1-ўрин);
- Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) - ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;
- Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) - 10-ўрин (ўтган ойда ҳам 10-ўрин);
- Отабек Холматов (ярим енгил вазн) - 4-ўрин (ўтган ойда 5-ўрин эди);
- Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) - 15-ўрин (ўтган ой 13-ўринда эди);
- Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) - ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;
- Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) - ўтган ойдаги сингари 3-ўрин;
- Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) - 5-ўрин (ўтган ой 6-ўринда эди).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) рейтинги ҳам эълон қилинганди. Мазкур рейтингда фақатгина Шаҳрам Ғиёсов ўз вазнида етакчилик қилмоқда.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь