Янгиланган WBA рейтингида тўрт ўзбек боксчиси пешқадам бўлди
Спорт
−
05 Февраль
7852Бутунжаҳон бокс ассоциациясининг (WBA) январь ойи якунларига кўра рейтинги эълон қилинди. Унда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан Муроджон Аҳмадалиев, Отабек Холматов, Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов ўз вазн тоифаларида 1-ўринда қайд этилди.
Рейтингдан умумий 7 нафар ўзбек боксчиси жой олди.
Минимал вазнда Ҳасанбой Дўсматов 2-ўринни, суперенгил вазнда Ботир Аҳмедов 8-ўринни эгаллади. Суперўрта вазн тоифасида жанглар ўтказадиган Бектемир Мелиқўзиев эса 6-ўринни банд этди. Эътиборлиси, ҳар уч боксчининг ҳам рейтингдаги ўрни ўзгаришсиз қолган. Улар декабрь ойида ҳам айнан ҳозирги ўринларда қайд этилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энг оғир вазн тоифасида жанглар ўтказадиган Баҳодир Жалолов жангининг янги санаси эълон қилинганди.
У май ойида Ар-Риёдда ўтказиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь