Янгиланган IJF рейтингида Бобонов етакчиликни бой берди 

Спорт

image

Абу-Даби “Катта дубулға” турниридан сўнг, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) дзюдочиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда 90 кг вазн тоифасида етакчилик қилган ўзбекистонлик Давлат Бобонов 2 йил аввалги мусобақаларда қўлга киритган очколари куйгани сабаб иккинчи ўринга тушиб қолди. 

Етакчилик Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони грузиялик Лаша Бекаурига насибқилди. Бекаурининг 2 йил аввал қўлга киритган очколари ҳисобдан чиқарилиши сабабли Бобонов яна пешқадамга айланиши мумкин. 

Шунингдек, Абу-Даби “Катта дубулға” турнири финалчиси Ҳикматиллоҳ Тўраев (73 кг) олтинчи ўринга кўтарилиб олди. 

60 кг:

1. Юнг Веи Янг (Хитой Таипейи) – 5240 очко
22. Кемран Нуриллаев – 1848 очко 

66 кг:

1. Ан Баул (Жанубий Корея) – 5348 очко
7. Сардор Нуруллаев – 3569 очко

73 кг:

1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 5475 очко
6. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 3199 очко

81 кг:

1. Маттиас Кассе (Бельгия) – 6710 очко
3. Шарофиддин Болтабоев – 4456

90 кг:

1. Лаша Бекаури (Грузия) – 5780 очко
2. Давлат Бобонов – 5736 очко

100 кг:

1. Арман Адамян (Россия) – 5744 очко
13. Муҳаммадкарим Хуррамов – 2815 очко

+100 кг:

1. Тамерлан Башаев (Россия) – 6250 очко
25. Алишер Юсупов – 1503 очко
27. Бекмурод Олтибоев – 1352 очко

Аёллар. 52 кг:

1. Амандин Бушар (Франция) – 6520 очко
10. Диёра Келдиёрова – 3142 очко

70 кг:

1. Барбара Матич (Хорватия) – 5739 очко
10. Гулноза Матниязова – 3027 очко

Маълумот учун, Абу-Даби “Катта Дубулға” турнирида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари биттадан кумуш (Ҳикматиллоҳ Тўраев) ва бронза (Давлат Бобонов) медаль қўлга киритишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат Бобонов Илиас Илиадис Ҳикматиллоҳ Тўраев IJF рейтинги

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг