Янгиланган FIFA рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринни банд этди?
Спорт
−
21 Декабрь 2023 8877 1 дақиқа
Халқаро футбол ассоциацияси (FIFA) миллий терма жамоаларнинг рейтингини эълон қилди. Янгиланган рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойдаги ўрнини сақлаб қолиб, 68-поғонадан жой олди.
Ҳозирда Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААда Қатарда ўтадиган Осиё кубоги баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.
Осиё термалари ичида Ўзбекистон 9-ўринда қайд этилди. Сариқ қитъа вакиллари орасида энг яхши натижа Японияга тегишли. Кунчиқар юрт вакиллари рейтингда 17-ўринда кўрсатилган. Осиё терма жамоалари ичида қолган энг яхши натижалар Эрон, Жанубий Корея ва Австралия термаларига тегишли.
Рейтингнинг кучли учлигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Амалдаги жаҳон чемпионлари Аргентина терма жамоаси ҳамон 1-поғонада бораётган бўлса, Франция ва Англия термалари кейинги ўринларни банд этган. Кучли бешликдан Бельгия ва Бразилия терма жамоалари ўрин олди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025