Янгиланган FIFA рейтингида Ўзбекистон беш поғонага юқорилади
Спорт
−
30 Ноябрь 2023
10576Халқаро футбол ассоциацияси (FIFA) миллий терма жамоаларнинг рейтинги эълон қилди. Янгиланган рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 68-ўринни эгаллади.
Ўтган ой жадвалида Ўзбекистон миллий терма 73-ўринда бораётган эди. Ноябрь ойи якунлари бўйича Сречко Катанец шогирдлари ўз ўринларини 5 та поғонага яхшилаб олди.
Ноябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Туркманистон ва Эронга қарши баҳс олиб бориб, мағлубиятга учрамади. Катанец шогирдлари қўшниларга қарши ўйинда, сафарда 3:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, Тошкентда Эрон билан жанговар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси рейтингда Осиё жамоалари ичида 9-ўринни эгаллади. Осиё термалари ичида топ-3 дан Япония, Эрон ва Жанубий Корея жой олган.
FIFA рейтингида ҳамон Аргентина терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Франция эса 2-ўринни эгаллаб турибди. Рейтингдаги асосий ўзгариш 3-ўринда кузатилди. Мазкур поғонани банд этган Бразилия терма жамоаси ЖЧ саралашидаги қониқарсиз натижалардан кейин икки поғона пастлади. Ҳозирда 3-ўринда Англия, 4-поғонада эса Бельгия терма жамоаси қайд этилган.
LiveБарчаси