Янги Зеландиядаги террорда Counter-Strike ишқибози бўлган террорист Counter-Strike асосчисини ҳам отиб ўлдирди
Олам
−
18 Март 2019
20307Жума куни Янги Зеландиянинг Крайстчарч шаҳридаги масжидда содир этилган террористик ҳужум оқибатида, масжидда намоз ўқиётган 33 ёшли Атта Эллаян ҳам вафот этган. Бу ҳақда унинг дўсти Нигел ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилган.
Айни пайтда бизнинг диққат-эътиборимизни тортган бу шахс ким бўлган?
Футзалчи, дизайнер ва тадбиркор Атта Эллаян бундан бир неча йиллар аввал ислом динини қабул қилган эди. 2019 йилнинг 15 март куни у Крайстчарч шаҳридаги ҳамма мусулмонлар қатори бемалол ибодат қилаётган пайтда террорчи томонидан отиб ўлдирилди.
Воқеалардан кўп ўтмай турли хориж нашрлари бу ҳодисани терор емас, шунчаки жиноят деб атади. Улар террорчининг тажаввузкор компьютер ўйини Counter-Strike'нинг ишқибози бўлганлигини айтишмоқда. Бунга сабаб сифатида, террор вақтида олинган видеода террорчининг Counter-Strike қаҳрамонлари ҳаракатини қайтаришга урингани келтириб ўтилди.
Масжидда вафот этган Атта Эллаян эса айнан Counter-Strike ўйинининг асосчиларидан бири эди.
У аслида Қувайт давлатида туғилган янги зеландиялик бўлган. У ҳам ёшлигидан мана шу тажаввузкор ўйиннинг фойдаланувчиси эди. У Counter-Strike ўйинлари бўйича киберспорт жамоасини тузган ва Австралия киберспорт терма жамоаси аъзоларига қарши виртуал ўйинларда ҳам ғолиб бўлган.
“У ажойиб Counter-Strike ўйинчиси бўлсада, бу борада у жуда иқтидорли эмасди. У жуда кўп вақтини виртуал ўйинларга сарфларди. Ҳаётда ундан кўра қизиқарлироқ нарсалар тополмаганидан мана шу ўйин ичида яшарди”, деб ёзган Нигел.
2008 йилда Эллаян ўзи тузган киберспорт жамоасини тарк этган. Кейинчалик у тадбиркор ва дизайнер сифатида Янги Зеландияда айнан Counter-Strike ўйинларининг бир қанча версияларининг яратилишида ҳам иштирок этган. Шунингдек у кўплаб қизиқарли лойиҳалар устида ишлаш билан биргаликда Австралиянинг футзал клубига аъзо бўлган. Жамоада у дарвозабон сифатида 19 ўйинда иштирок этган эди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 15 март куни Янги Зеландияда содир бўлган террористик ҳужумлар оқибатида жами 50 та одам вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь