Янги Зеландияда қанотсиз қадимий йирик қуш излари топилди
Олам
−
11 Май 2019
4532Ер сайёраси ўз қаърига кўплаб сиру синоатларни яширган. Олимлар ўз изланишларида ернинг тупроқ ости қатламидан фанга маълум бўлмаган ва олис тарихда яшаган ҳайвонларнинг қолдиқларига дуч келишмоқда.
Баъзи топилмалар оддий кишилар томонидан кашф қилинган. Яқинда бир эркак ити билан сайр қилиб юрганида дарёда қушларнинг йирик изларига дуч келган.
Бу ҳақида ҳудуддаги Отаго музейига маълум қилган. Музей ходимлари изни бориб кўрган ва бу жуда қадимда яшаб ўтган гигант қушга тегишли эканини айтган.
Олимлар қуш изларини зарар етказмасдан олиш учун сув остига шўнғишлари ва эҳтиёткорлик билан ишлашларига тўғри келган. Сув остида тош қотган излар юзага олиб чиқилган.
Мутахассисларнинг айтишича, бу излар Янги Зеландияда 1500 йилгача яшаган мао гигант қушларига тегишли эканлиги маълум бўлган. Қушлар жуда баҳайбат бўлишган. Унинг баландлиги 3,6 метргача, вазни эса 250 килограммдан ортиқроқ бўлган.
Қушлар ўсимликлар билан озиқланишган. Уларнинг ер юзидан йўқ бўлиб кетишларига асосий сабаб қилиб абориген қабилалари томонидан доимий озуқа сифатида овланиши кўрсатилган.
Музей вакилларининг таъкидлашича, мао қушларининг излари жанубий Зеландиядан илк бор топилиши. Мамлакатнинг шимолида бу каби изларнинг камида ўнтаси рўйхатга олинган. Топилган излар Отаго музейига жўнатилган ва улар яқинда аҳолига намойиш этилади.
LiveБарчаси