“Янги Ўзбекистон” боғига етиб олиш учун 2 та автобус қўйилди
Жамият
−
01 Сентябрь 2023
5612Бугун, 1 сентябрь куни “Янги Ўзбекистон” боғида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган мушакбозлик тадбири бўлиб ўтиши муносабати билан 2 та янги автобус йўналишлари ташкил этилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.
Унга кўра, қуйидаги йўналишларда вақтинча қатновлар йўлга қўйилади:
- Дўстлик метроси-Янги Ўзбекистон боғи;
- Машинасозлар метроси-Янги Ўзбекистон боғи.
Мазкур йўналишларда “Ютонг” русумли автобуслар 5 та жадвал асосида соат 18:00 дан 22:00 га қадар ҳаракатланади. Бундан ташқари, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “5-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 190-сонли “Янгибозор АШБ - Машинасозлар метроси” йўналиши жадваллари сони кўпайтирилади.
Байрамга ташриф буюрувчи меҳмонлар “Янги Ўзбекистон” боғига етиб олиш учун ушбу автобуслардан фойдаланишлари мумкин. Йўналишларда йўл ҳақи 1400 сўм этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғига олиб борувчи кўчанинг бир қисмида транспорт қатнови 2 кунга тўхтатилган.