“Янги Ўзбекистон” боғига олиб борувчи йўл 2 кунга ёпилади
Жамият
−
30 Август 2023
5420Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғида байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабаб боғга олиб борувчи кўчанинг бир қисмида транспорт қатнови 2 кунга тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Пойтахтнинг Махтумқули-Оҳангарон шоҳ кўчасидан, Янги Ўзбекистон - 4П12 йўли кесишган чорраҳасигача бўлган ҳудуд 31 август ва 1 сентябрь кунлари соат 19.00 дан 22.00 гача бўлган вақт оралиғида ёпилади. Бу давр мобайнида ушбу кўчада фақатгина байрам тадбирига қатнашадиган пиёда йўловчилар ҳаракатланиши мумкин.
Хабарга кўра, Тошкент вилоятининг қуйидаги туманларидан келувчи меҳмонларга 4Р12 йўли бўйлаб Шарқ ЙПХ маскани орқали пойтахтга кириш тавсия этилади:
• Юқори Чирчиқ;
• Қуйи Чирчиқ;
• Ўрта Чирчиқ;
• Паркент.
Бўстонлиқ, Ғазалкент ва Қибрай туманларидан ташриф буюрувчи меҳмонларга эса Чирчиқ шаҳри орқали Юзробод кўчаси бўйлаб Темур Малик кўчаси орқали киришлари тавсия этилади.
LiveБарчаси