Тошкентда бир неча кўчалар ёпилади
Жамият
−
31 Март 2023 8761 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида 1 апрель куни дуатлон бўйича мусобақа ўтказилиши муносабати билан бир нечта кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 апрель куни “Янги Ўзбекистон” боғида ёш йигит-қизлар ва ҳаваскорлар ўртасида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Шу сабабли қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:
- Соат 07:00 дан 08:00 гача – Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида қисман;
- 08:00 дан 12:00 гача – Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида ҳар икки йўналишда тўлиқ;
- 08:00 дан 12:00 гача – Жасорат тор кўчасининг Жасорат кўчасидан Янги Ўзбекистон кўчасигача бўлган қисми ёпилади.

“Ҳайдовчилардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қиламиз”, дейилган хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь