Янги ўқув йилида ОТМга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 25 фоизга оширилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида "2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳада 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси қабул параметрларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

  • биринчидан, давлат буюртмаси параметрлари доирасида ёшларни олий таълимга қамраб олишни кенгайтириш, давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;
  • иккинчидан, жамиятда аёлларнинг ролини ошириш, эҳтиёжманд оилалар қизлари учун “ижтимоий лифт” тамойили асосида хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини кенгайтириш мақсадида алоҳида грант ўринларини икки баробарга ошириш;
  • учинчидан, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш бўйича кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжлари “quota.idm.uz” электрон портали орқали шакллантирилганлиги;
  • тўртинчидан, вазирлик ва идоралар, иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёж юқори бўлган йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлашда давлат гранти нодавлат олий таълим ташкилотларига ҳам берилиши;
  • бешинчидан, олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрларини туман (шаҳар)лар кесимида тақсимлаш.

Давлат олий таълим муассасаларига Давлат буюртмаси параметрлари:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

  • кундузги таълим шаклига – 115 343 нафар этиб 1-иловага;
  • сиртқи таълим шаклига – 36 211 нафар этиб 2-иловага;
  • кечки таълим шаклига – 6 325 нафар этиб 3-иловага;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 914 нафар этиб 4-иловага;

в) нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрлари 56 нафар этиб тасдиқланади.

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратилади.

Қуйидагилар:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар ўқиши учун маблағ ҳар йили маҳаллий бюджет қўшимча манбалари ҳисобидан;
  • молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари томонидан улар кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси тасдиқланади.

Давлат комиссиясига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

  • зарурат бўлганда, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини киритиш ҳамда ташкил этиладиган янги олий таълим муассасалари қабул параметрларини белгилаш учун давлат буюртмаси параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
  • иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар, шу жумладан республика олис ва бориш қийин бўлган туманларининг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш учун олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратурасига тегишли тармоқлар ва ҳудудлар бўйича мақсадли қабул параметрларини белгилаш;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар таклифлари асосида олий таълим муассасаларининг (ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасалари бундан мустасно) нуфузи ва ҳудудий жойлашувини ҳисобга олган ҳолда, базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб табақалаштирилган тўлов-контракт минимал миқдори ягона кўрсаткичларини таълим соҳалари бўйича белгилаш;
  • профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш.

Қарор қабул қилингач, Давлат комиссияси икки хафта муддатда 2021/2022 ўқув йили учун:

  • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртмаларига биноан соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ветеринария соҳаларида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрларининг туман (шаҳар)лар кесимидаги тақсимотини;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг таклифлари асосида 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси параметрларини таълим тилларига қараб тақсимотини тасдиқлайди.

Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг