Янги ўқув йилида кириш тестлари қайси дарсликлардан тузилиши айтилди

Local

image

Ўзбекистонда 2024-2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида тушадиган тест саволлари қайси дарсликлардан тузилиши аниқ бўлди. Тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхати Билимни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Унга кўра, мазкур дарсликлар рўйхати Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари томонидан тавсия этилган ўқув адабиётлар асосида шакллантирилган.

Улар 2023-2024 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ҳамда академик лицейларни битирувчи ўқувчилар ва бошқа абитуриентларнинг ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия сифатида тақдим этилган.

Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола (https://uzbmb.uz/info/textbooks) орқали танишиш мумкин.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends