Янги туғилган чақалоғини 18 минг долларга сотаётган аёл ушланди

3-саҳифа

image

Тошкентда олти кунлик фарзандини 18 минг AҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Т. жорий йил 7 август куни туғилган қиз фарзандини бошқа бир фуқарога 18 000 доллар эвазига сотаётгани аниқланган.

Маълум бўлишича, Департамент ходимлари аёлни келишилган пулни олаётган вақтда қўлга олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 5 яшар ўғлини сотаётган аёл қўлга тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг