Янги спорт федерацияси ташкил этилди

Спорт

image

Бугун, 21 январдан Ўзбекистон “Jump Rope” федерацияси фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 21 январь куни Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида бўлиб ўтган анжуманда Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари Дурдона Шукуруллоевна Раҳимова Ўзбекистон “Jump Rope”, яъни арқондан сакраш мусобақаларини ташкил этувчи спорт федерацияси раиси этиб сайланди. 

Шунингдек, федерация биринчи вице-президенти этиб Ҳасан Хайруллаевич Хайруллаев номзоди маъқулланди.

Маълумот ўрнида, “Jump Rope” арқондан сакраш мусобақаларини ўзида жамловчи спорт тури ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда янги футзал федерацияси фаолият бошлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Олимпия Jump Rope

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг