Янги Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
30 Октябрь 2023
7949Жорий йилнинг 26 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Иброҳим Абдураҳмонов номзодини Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқуллаган эди. Бугун, 30 октябрь куни Иброҳим Абдураҳмоновга 3 нафар ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда "Янги Ўзбекистон" хабар берди.
Қайд этилишича, Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ботир Тоғаев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Анвар Каримов бошқа ишга ўтгани боис билан лавозимидан озод қилинган. Шу муносабат билан қуйидаги тайинловлар амалга оширилган:
• Азим Назаров қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
• Акмал Қосимов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Президент администрацияси Агросаноат комплексини ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида ишлаб келган.
• Бунёд Охунов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Молия-иқтисодиёт ва инвестициялар департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь