Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, жабрланувчиларнинг оила аъзоларига дафн маросимини ўтказиш учун 20-21 январь кунлари 4 миллион 866 минг сўмдан биринчи моддий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, бугун, 22 январь куни “Янги-Ангрен ИЭС” томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига қўшимча равишда 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, “Янги-Ангрен ИЭС”даги портлаш бўйича жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.